Туркманистон шеърияти
Ўн каллали кунгабоқар
Ё унга, ё бунга боқар.
Бир каллали кунгабоқар,
Ё ерга, ё кунга боқар,
Ўн калласи кўкка тегар.
Бир каллали кунгабоқар,
Ёлғизликдан бошин эгар.
Ўн каллали кунгабоқар,
Ёлғизликдан бошин эгар.
Ўн каллали кунгабоқар,
Пуч бўлади, йўқ бўлади.
Бир каллали кунгабоқар,
Мағзи унинг, тўқ бўлади!
* * *
Нариги соҳилдан қардош қичқирди:
“Кел, қардош, мен сени соғиндим”.
Қайиқ миниб боргим келди қошига,
Қайиқ ахтардим.
Нариги соҳилдан қардош қичқирди:
“Кел, қардош, мен сени соғиндим”.
Кема ҳайдаб боргим келди қошига,
кема изладим.
Нариги соҳилдан қардош қичқирди:
“Кел, қардош, мен сени соғиндим”.
Совға-салом билан бормоқчи бўлдим,
сарполар қидирдим.
Ниҳоят олдим, кетдим.
Тирикликда дийдор кўришмоқчи бўлиб,
ўлимига етдим.
Сузиб борсам бўлмасмиди,
шўнғиб борсам бўлмасмиди.
Ясан-тусанларга бало борми эди,
Дўстим маҳобатга зорми эди,
Тўнғиб борсам бўлмасмиди.
Нариги соҳилдан қардош қичқирди.
Омондурди Аннадурдиев
Туркманчадан Матназар АБДУЛҲАКИМ таржимаси
Copyright © 2025. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.