Ўзбекистон Транспорт вазирлиги ташаббуси билан Uzbekistan Airports АЖ Silk Avia минтақавий авиакомпаниясини ташкил этмоқда. Янги авиаташувчи келаси йилдан парвозларни бошлашни режалаштирмоқда.
Фарғона давлат университети ўқитувчиси қимор ўйинларида катта миқдорда пул йўқотиб, ўз жонига қасд қилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Хаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Мамлакат ва жамият тараққиёти ҳамда унинг барқарорлигида давлат рамзларининг алоҳида ўрни бор. Шу маънода, миллий байроғимиз давлат ва жамият ҳаёти, унинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ҳамда ролини кўрсатишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, ҳар биримиз учун ифтихор тимсоли ҳисобланади.
Самарқанд вилоятида гилам ишлаб чиқариш цехи ёниб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
2021 йил 29 октябрда “Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги 938-XII-сонли Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Маълум бўлишича, 2021 йил 22 октябрь куни Нарпай тумани Нарпай маҳалласида яшовчи фуқаро Ж.С., унинг турмуш ўртоғи ва 2 нафар фарзанди яшаш уйида ташқи томонидан тан жароҳатларсиз топилган.
Ҳукуматнинг тегишли қарори билан қуйидаги ҳудудларда қўлда терилган ҳар бир килограмм пахта учун 230 сўмдан устама ҳақ тўланади:
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Узун туман бўлими томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш юзасидан ўтказилган терговга қадар текширувда, тумандаги умумий ўрта таълим мактаб директори М.Б. фуқаро М.М. билан олдиндан тил бириктириб, икки нафар фуқарони танишлари ёрдамида Қозоғистон Республикаси, Чимкент давлат университетига ўқишга киритиб қўйиш эвазига уларнинг ҳар биридан 1 200 АҚШ долларидан жами 2 400 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари аниқланган.
Copyright © 2025. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.