Туман ҳокими Носир Мавлонов Паст Дарғом туманида "оқ олтин" хирмонига ўз ҳиссасини қўшаётган туманимиз ҳашарчилари даврасида бўлиб, 300 нафар теримчига совға улашди.
Давлатимиз раҳбарининг "Халқимиз ўз ҳаётидаги ижобий ўзгаришларни келажакда эмас, балки бугун кўришни, улардан бугун баҳраманд бўлишни истайди" деган сўзлари, шубҳасиз, ҳар бир давлат хизматчиси, ҳар бир раҳбар ходимини мутлақо янгича ёндашув, қараш ва муносабат билан иш тутишга, халқ дарди билан яшашга ундамоқда.
Туман ҳокими, Халқ қабулхонаси ва секторлар раҳбарларининг навбатдаги сайёр қабули туман халқ таълими бўлими фаоллар залида ўтказилди. Қабулда Хишрав маҳалласидан келган Дилбарой Олимова "олти ойдан бери қайнонам уй-жойига эгалик қарори чиқара олмаяпти, ўзлари эса келолмайди, саломатлиги бироз оғирлашган", деб йиғлаб юборди.
Самарқанд туманида 2020 йилги чақирув мавсумига пухта тайёргарлик кўриш, фуқароларни ҳарбий-техника мутахассисликлари бўйича тайёргарликка жалб этиш, муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун чақирилувчиларни танлаб олиш ишлари юксак савияда ташкил этилмоқда.
Аҳолини рўйхатга олиш учун сарфланган харажатлар жон бошига 47 доллардан тўғри келган.
Бразилияда 2010 йилда 12 - аҳолини рўйхатга олиш тадбири ўтказилган. Тайёргарлик ишлари 2007 йилда бошланган. Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисидаги қонун мамлакат қонунчилигида алоҳида кўрсатилмайди. Аҳолини рўйхатга олиш ва уни ташкиллаштириш ишлари 1879 йилда ташкил топган Бразилия картография ва статистика институтининг Низомига мувофиқ юклатилган. Институтнинг Низомига киритилган энг сўнгги ўзгартиришлар бўйича, аҳолини рўйхатга олиш даврида қатъий равишда БМТнинг 1993 йилги статистика бўйича тавсияларига мувофиқ ҳаракат қилиш белгилаб қўйилган.
Ҳозирги кунда кўча-куйда, жамоат жойларида юрганимизда ёш йигитларнинг соқол қўйиб юрган ҳолатларига кўп гувоҳ бўлаяпмиз. Энг қизиғи, уларнинг кўпчилигини 17-30 ёшдаги йигитлар ташкил этмоқда. Хўш, бу урфми ёки мода?
Яқинда ОАВ орқали Олий Мажлис Сенати Кенгаши ва Қонунчилик палатаси кенгашининг қўшма мажлисида тўй-ҳашамларни тартибга солиш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақида эълон қилинди. Ушбу янгилик кўпчилик қатори мен учун ҳам ажойиб хушхабар бўлди десам муболаға эмас. Чунки охирги пайтларда тўй ва бошқа маросимларни ўтказишда меъёр чегарасидан анча четга чиқиб ортиқча исрофгарчиликка йўл қўйилаётган ҳолатларнинг гувоҳи бўлаётган эдик. Бу ҳам мени ташвишга солиб қўйганди. Албатта, ҳамманинг ҳам ўз орзу-ҳаваслари бор.
раҳбарни ҳам, мурожаатчини ҳам
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси мудири И.Муродов туманнинг энг чекка тоғли ҳудуди-Миронқул маҳалласида сайёр қабул ўтказди. Айтиш жойиз, сайёр қабулнинг мақсад-муддаоси бу, аввало, одамларнинг давлатдан рози бўлишига хизмат қилаётган бўлса, иккинчи томондан фуқароларнинг давлат режалари, ҳуқуқий соҳадаги ислоҳотлар, шу жумладан, аҳоли турмуш тарзини яхшилаш борасидаги янгиликлардан хабардор бўлишига хизмат қилмоқда.
ёхуд "Собиров Эргаш боғлари" фермер хўжалигида бўлаётган можаролар ҳақида
Мамлакатимизда мустақиллик шарофати билан жамоа хўжаликларига (собиқ колхоз тизими) барҳам берилиб ерлар фермерлар қўлига ўтди. Фермер илгариги хўжалик раисларининг вазифасини бажариш баробарида ўзига тегишли ерни деҳқонларга тақсимлаб, уставга (Низом) кўрсатилган ҳуқуқ ва мажбуриятлар асосида ишлашлари керак бўлади.
Тумандаги аксарият кўчалар йиллар мобайнида аҳолининг давомий муаммоси бўлиб келган. Мазкур муаммоларни бартараф этиш, аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида туман йўлсозлари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида 52 километр масофадаги 50 га яқин марказий ва ички кўчалар таъмирланди. Бу ишларга 9 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ сарфланди.
Copyright © 2025. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.