Ўзбекистон Республикасининг "Мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида" 2019 йил 20 мартдаги ЎРҚ-531-сонли Қонуни жорий йилнинг 21 март кунидан бошлаб қонуний кучга кирди.
Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказишга кўмаклашувчи туман комиссиясининг навбатдаги йиғилишида туман ҳокимлиги ташкилий-назорат гуруҳи раҳбари А.Ражабов халқ депутутлари туман Кенгаши депутатларига ўзлари биркитилган ҳудудларда сайловни муносиб тарзда ташкил этиш, сайлов тўғрисида аҳоли ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш, сайлов ўтказиладиган биноларни тайёрлаш борасида ишчи гуруҳларга амалий кўмаклашиш ҳамда назорат ишларини олиб бориш бўйича тавсиялар берди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 29 июндаги 445-сонли қарори асосида молия ва давлат солиқ хизмати органлари ҳамда маҳаллий ҳокимият органларининг бюджетга тушумларни кўпайтириш ва солиқ солинадиган базани кенгайтиришга йўналтирилган ишларни мувофиқлаштириш ва ўзаро ҳамкорлигини ташкил этиш мақсадида туман ҳокимининг фармойиши қабул қилиниб, шу асосда ишчи гуруҳи тузилиб, штаб таркиби тасдиқланган.
Аҳоли билан яқиндан мулоқотда бўлиш, уларни ташвишлантираётган муаммоларни ўрганиш ва бартараф этиш мақсадида туман ҳокими навбатдаги сайёр қабулини 1-сектор ҳудудидаги Ўрташиқ маҳалласида ўтказди.
Президентимиз раҳбарлигида барча соҳаларда кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилиб, инсон манфаатлари, уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш бош мезон сифатида белгиланган. "Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак" деган улуғвор ғоянинг илгари сурилиши давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматларни янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Энг муҳими, давлат идораларининг халқимизга яқин бўлишлари учун сайёр қабул тизими жорий этилди.
Самарқанд халқаро аэропортига "Истанбул-Самарқанд" йўналишидаги 372-рақамли авиарейсда учиб келган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Х.Ю. "яшил" йўлак орқали божхона назорати зонасидан ўтиш вақтида унинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортади.
Ҳозирда диний экстремизм, ақидапарастлик ва терроризм дунё аҳлининг хавфсизлигига жиддий таҳдид солаётгани барчага аён. Ёвуз ниятли диний экстремистик ва террорчи оқимларнинг тарафдорлари халқимизнинг тинч-тотув ҳаётига рахна солишга, айниқса, келажагимиз эгалари бўлган ёшларимизни йўлдан оздиришга уринмоқда.
Туманимизнинг эски маркази ҳисобланган Хожа Аҳрори Вали маҳалласи бугунги кунда ҳам обод ва кўркам масканлардан биридир. У ердаги кўча бўйлаб турли савдо дўконлари, ошхоналар ҳамда маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари жойлашган. Яратилган қулайлик, атрофдаги кўкаламзорлаштирилган ҳудудлардан киши кўнгли яйрайди. Аммо...
Инсон киндик қони тўкилган, аждодлари яшаб, ўзи вояга етган тупроққа қаерда бўлмасин барибир талпиниб яшайди. Чунки у ер Ватан, саодат маскани, яқинлар меҳр-муҳаббати, содда ва хушчақчақ халқнинг тафти ҳар нафас сезилиб турадиган жаннатмонанд юрт. Америка Қўшма Штатларида яшаётган қизимнинг чақирувига биноан у мамлакатда қарийб бир ойча яшаб, она Ватаннинг қадр-қимматини янада теран англагандек бўлдим.
Шарқ мевахўри ҳашаротларнинг Insecta синфи, Lepidoptera отряди, Tortricidae оиласи, Grapholita авлодига мансуб бўлиб, ўта хавфли карантин ҳашарот ҳисобланади. У данакли ва уруғли мевали дарахтларни, ёш кўчатларни зарарлайди. Айниқса, шафтоли, ўрик, олхўри, нок, олма, олча, гилос, беҳи ва дўлона дарахтлари ундан зарарланади. 1980 йилда Ўзбекистон ҳудудида ҳам Шарқ мевахўри тарқалганлиги маълум бўлди. Бугунги кунда Шарқ мевахўри Ўзбекистоннинг Андижон, Наманган, Самарқанд, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳрида тарқалган.
Copyright © 2025. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.