Халқимиз дастурхонини қиш фаслида ҳам тўкин - сочинлигини таъминлашда иссиқхоналарда еттиштирилаётган мева ва сабзавотларнинг ўрни беқиёсдир. Лекин, бугун дала экинларида бўлганидек, уларда ҳам турли касаллик ва зараркунандалардан зиён кўриш ҳолати кузатилмоқда. Айниқса, Цитрус оққаноти ҳашаротининг ўсимликлар ривожланиши жараёнида кўрсатаётган таъсири жуда хавфли ва ундан доимо ҳушёр бўлиш керак.
Гиёҳвандлик инсонлар ҳаётини издан чиқарувчи, уларни турли жиноятларга ундовчи, охир-оқибат умрига зомин бўлгувчи жирканч иллат саналади.
Яқинда туман Давлат хизматлари маркази ходимлари томонидан Гулобод ижтимоий-иқтисодий коллежида "Тадбиркорликнинг қонунчилик асослари, бизнесни рўйхатдан ўтказиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни олиш, коммуникацияларга уланиш" мавзусида ўқув машғулоти ташкил этилди.
Шаҳримиздаги Ёшлар маркази биносида ЎзМТДП вилоят Кенгаши ташаббуси билан ўтказилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномасида белгилаб берилган вазифаларнинг мазмун-моҳиятини тарғиб қилишга доир "Мурожаатнома - мамлакатимиз тараққиётининг дастуриламали" мавзусидаги давра суҳбатини Кенгаш раиси Б.Шарофов кириш сўзи билан очди.
Мамлакатимиз раҳбари жорий йил 11 январь куни ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасидаги ислоҳотлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳалар билан танишиш мақсадида вилоятимизга ташрифи чоғида туманнинг Қорасув массивида қурилаётган замонавий уй-жойларни бориб кўрди.
Биз одатда "инқилоб" деганда давлат тўнтариши орқали бошқарув тизимининг ўзгаришини тушунамиз. Хусусан, 1917 йилдаги аввал буржуа (февраль), кейин коммунистик (ноябрь) инқилоби бизга ёд бўлиб кетган. Кейин дунё жамоатчилиги тинч (Хитой, Малайзия, Вьетнам) ва рангли (Косово, Украина) инқилоблар гувоҳи бўлди. Бир пайтлар коммунистик ғоялар капиталистик бозор муносабатларига номутаносиб деганлар Хитойдаги иқтисодий инқилобга гувоҳ бўлишди. Аслида "инқилоб" сўзининг маъноси "тубдан ўзгартириш", "тубдан ўзгариш" маъносини беради.
Ўзбекистон Республикаси "Уруғчилик тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 майдаги ПҚ-3699-сонли қарори билан тасдиқланган низомда Бош прокуратура ҳузуридаги Агросаноат мажмуи ва озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланиши устидан назорат қилиш инспекцияси органларига дон уруғлари етиштириш, экишдан олдин ишлов бериш, қайта ишлаш, сақлаш, сертификатлаш, уруғ ҳамда кўчатларнинг сифатини аниқлаш юзасидан назорат ўрнатиш вазифаси юклатилганлиги сабабли туманда уруғлик дон экилган фермер хўжаликлари ходимларимиз томонидан доимий назоратга олинган.
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлигига қарашли Самарқанд гарнизонида жойлашган 75061-ҳарбий қисмда туман ҳокимлигининг байрам туҳфасини топшириш маросими бўлиб ўтди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Парламентга мурожаатномасида энг кам ойлик иш ҳақини белгилаш ва пенсия тизимини қайта кўриб чиқиш масаласига ҳам тўхталган эди.
Президентимизнинг 2018 йил 13 декабрдаги "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида юртимизда 2018 йилнинг 15 декабридан жорий йилнинг 15 январига қадар "Ватанпарварлик ойлиги" ўтказилди.
Copyright © 2025. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.