
Халқ орасида у декрет дейилади.
Юқорида кўрсатилган туғруққача ва ундан кейинги таътилдан сўнг, МК 405-моддасига кўра, аёл хоҳишига кўра, нафақа тўланадиган, боласи икки ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътилини олиши мумкин. Зарур бўлса, аёл бола 3 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш учун яна битта, аммо нафақа тўланмайдиган таътил олиши мумкин.
Бола 3 ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш таътилини нафақат боланинг онаси, балки оиланинг ҳар қандай аъзоси – отаси, бувиси, буваси, васийси олиши мумкин. Болани ҳақиқатда парваришлаётган ҳар қандай шасх олиши мумкин. Ўқув таътилларидан фойдаланиш меҳнат таътилларининг тақдим этилишига таъсир кўрсатмайди.
Корхоналар ўзларининг локал норматив ҳужжатларида қонунчилик томонидан назарда тутилган ижтимоий таътилларни мустаҳкамлаши мумкин – масалан, никоҳдан ўтиш даврида, оила аъзосининг вафоти муносабати билан, оталарга фарзанд туғилиши муносабати билан ва ҳоказо. Шунингдек, ички ҳуқуқий ҳужжатларда бундай таътилларнинг давомийлиги ва уларни ҳар йилги меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига киритиш тўғрисидаги масалани тартибга солиш мумкин. Қисман ҳақ тўланадиган. Уни тақдим этиш шартлари, давомийлиги, шунингдек иш берувчи бундай таътилни тақдим этиши шарт бўлган ҳоллар корхонанинг локал ҳужжатларида мустаҳкамланади. Ходимнинг ёзма аризаси асосида расмийлаштирилади.
Ҳақ тўланмайдиган. МК 241-моддасига кўра, ушбу таътил фақат ходимнинг ёзма аризасига кўра тақдим этилиши мумкин – янги МК иш берувчиларни ўз ташаббусларига кўра ходимларни иш ҳақи сақланмайдиган таътилга жўнатиш имкониятидан маҳрум қилди. Ҳақ тўланмайдиган даврнинг давомийлиги ўзаро келишувга кўра белгиланади, бироқ, йил давомида жамланган ҳолда уч ойдан ошмаслиги керак.
МК 241-моддаси 3 қисмининг шартларига кўра, карантин чоралари ва бошқа фавқулодда ҳолатлар жорий этилган ҳолларда иш ҳақи сақланмайдиган таътилнинг давомийлиги, фақат ходимнинг ёзма аризасига кўра, олти ойгача узайтирилиши мумкин.
Ж.Мамадияров,
Самарқанд туман адлия бўлими
Юридик хизмат кўрсатиш маркази
Бош юристконсулти
Copyright © 2026. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.