
Ассалому алайкум ҳурматли тумандошлар ва ижтимоий тармоқ фойдалашувчилари
Мен Самарқанд туман ИИБ бошлиғи подполковник Тоғаев Шерзод Хидирназарович.
Барчамизга маълумки, ҳозирги кунда Давлатимиз раҳбари томонидан маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш бўйича, жорий йил 18 март куни 111-сонли қарори тасдиқланган. Ушбу Қарор ижроси ҳамда, Ички ишлар органлари фаолияти билан боғлиқ бўлган бир қатор муҳим Қарорлари ижросини таъминлаш мақсадида туманимиздаги криминоген вазият бўйича “профилактик-огоҳлантирувчи мурожаат” йўлламоқдаман.
Шу фурсатдадан фойдаланиб, Жорий йилнинг 2 ойи давомида туманимиздаги криминоген вазият юзасидан қисқача маълумот бериб ўтсам.
Туманимизнинг 74 та маҳалла фуқаролар йиғинларида
278.284 нафар аҳоли истиқомат қилиб келишади.
Жорий йилнинг ўтган даври мобойнида олиб борилган чора-тадбирлар натижасида туман ҳудудида олдини олиш мумкин бўлган жиноятлардан қотиллик, босқинчилик, талончилик, автомобил олиб қочиш жиноятлари содир этилишига йўл қуйилмади.
Бевосита ходимларимиз ташаббуси билан аниқланадиган жиноятлар салимоғи 30/34 га 13,3 фоизга яхшиланди.
Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган тадбирлар натижасида,
-74 та маҳаллаларнинг 63 тасида жиноятлар содир этилишига йўл қўйилмади.
Шунингдек, маҳаллаларнинг 11 таси “сариқ” тоифага киритилган.
Ҳозирда ушбу маҳаллаларда криминоген вазиятни жиловлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Азиз тумандошлар!!!
Фуқаролар ўртасида келиб чиқаётган ўзаро кичик бир келишмовчилик натижасида салбий оқибатлар келиб чиқаётганлигига гувоҳи бўлган ҳолда шуни маълум қилмоқчиманки, фуқароларимиз аксарияти ёшлар томонидан қизиққонлик билан бир-бириги тан жароҳатлари етказиш ҳолатлари ошиб бораётганлигини кўришимиз мумкин.
Шу билан бир қаторда:
Оила-турмуш, яқин қариндошлар ва қўни-қўшнилар, ажрим ёқасидаги оилалар орасида келиб чиқаётган келишмовчиликларни олдини олиш мақсадида маҳаллаларимизда яраштирув институтларини жадал фаолият олиб боришини маҳалла еттилиги билан ҳамкорликларни кучайтиришимиз лозим.
Ҳозирги кунга қадар содир этилган ўғирлик жиноятларини таҳлил қилганимизда фуқароларимиз томонидан ўз мулкига бўлган эътиборсизлиги, чорва молларини яйловларда қаровсиз қолдираётганлиги натижасида, ўғирликлар содир этилмоқда. Шундан келиб чиқиб барчамиз ўз мулкимизга ва чорва молларимизга эътиборли бўлсак, бу каби ўғирлик ҳолатларини олдини олган бўламиз.
Яна шуни алохида такидлаб, айтишим зарурки олиб борилаётган тарғибот ишларига қарамасдан ҳозирги кунда авж олган кибер жиноятчилик, фуқароларимизни эътиборсизлиги натижасида қўлларидаги пластик карта рақамларини ва яширин кодларини ўзгаларга бериши натижасида фирибгарлар домига тушиб қолаётганлиги аянчлидир.
Азиз фуқаролар!!! пластик картангизга оид бўлган паролларни ва турли кўринишда “Телеграм” ва бошқа мессенджерларида келаётган хабарларга ишониб, пластик картангиз кодларни ҳеч кимга айтманг, уларни фақатгина фирибгарлар сўрашади.
Ижтимоий тармоқлар орқали АПК кўринишдаги “СУДГА ЧАҚИРУВ”, “МИБдан жарима”, “СЕНИНГ СУРАТЛАРИНГ” ва шунга ўхшаш мазмундаги иловалар, ёлғон хабарлар ёки ўзларини Марказий банк, Давлат органи, Тўлов ташкилотининг хавфсизлик бўлими ходими сифатида таништириб, фуқаролар ишончига кириб банк карталаридан пул маблағларини ўзлаштириш ёки номларига катта миқдорда кредит расмийлаштириб олиш ҳолатлари жуда кўпайиб бормоқда.
Агарда сизга нотаниш рақамдан қўнғироқ бўлиб, шахсий маълумотларингиз сўралса ёки банк картангизга ҳужум бўлаётганлиги айтилса, банкнинг ишонч телефонларига қўнғироқ қилиб ҳолатга ойдинлик киритишингиз шарт
Ҳурматли Самарқандликлар,
Умуман олганда, бугунги кунда Давлатимиз раҳбари бошчилигида амалга оширилаётган барча чора-тадбирлар – халқимизнинг тинч-тотув ва хавфсиз ҳаёт кечиришига қаратилган.
Шундай экан, ҳамкор ташкилотлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари билан биргаликда жиноятчиликни олдини олиш бўйича аниқ вазифаларни белгилаб олиб, туманимиз ҳудудида,
-жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш,
-жиноятчиликка қарши курашиш,
-маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратиш борасидаги чора-тадбирларни янада жадаллаштиришимиз лозим.
Бу ишларни амалга оширишда албатта кенг жамоатчилик вакиллари ва Сиз азиз фуқароларимизга таянамиз.
Мурожаатим якунида, Сиз азизларни яна бир бор огоҳликка чақираман.
Ўз уйимиз, ўз маҳалламизни ўзимиз асрайлик!
Азиз юртдошлар.
Эътиборингиз учун раҳмат!
Copyright © 2026. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.