Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz

 
 

Самарқанд тумани прокурори Жахонгир Мирсафаевнинг туманимиз аҳолисига МУРОЖААТИ

Ассалому алайкум, ҳурматли Самарқанд тумани аҳолиси!

Бугун Сизларга туманимиздаги криминоген вазият бўйича навбатдаги “профилактик огоҳлантирув мурожаатим”ни йўлламоқдаман.

Бундан   кўзланган   мақсад,   туманимиз   аҳолисини   криминоген   вазиятдан   огоҳ   қилиш   ва   фуқароларни   жиноятлардан   жабрланиб   қолишини   тушунтиришдан   иборат.

Аввало   туман   прокуратураси   томонидан   қонун   устиворлигини   таъминлаш,   қонунийликни   мустаҳкамлаш,   фуқароларнинг   ҳуқуқ   ва   эркинликларини   давлат   ва   жамиятнинг   қонун   билан   қўриқланадиган   манфаатларини   муҳофаза   қилиш,   жиноятчилик   ҳамда   ҳуқуқбузарликларнинг   олдини   олиш   борасида   
2025   йилнинг   ўтган    даврида   амалга  оиширлган   ишлар   хусусида  тўхталиб   ўтмоқчиман

Ҳусусан,   2025   йил   12   ойида   жиноятчиликка   қарши   курашиш   фаолияти   бўйича   жами   42   та   текширишлар   ўтказилиб,   натижасига кўра   400   дан   ортиқ   қонунбузилиши   ҳолатлари   аниқланиб   160   та   прокурор   назорати   ҳужжатлари   қўлланилган   ва   174 нафар шахларнинг   бузилган   ҳуқуқлари   тикланишга   эришилган.

Шунингдк,   ҳуқуқбузарлик   ва   жиноятчиликни   келтириб чиқарадиган   шарт-шароитларни   бартараф   қилиш,   аҳоли   ўртасида ҳуқуқий   саводхонликни   ошириш,   қонунларга   оғишмай   риоя қилиниши   тўғрисида   туман   аҳолиси   ўртасида   жами   
480   маротаба тарғибот   тадбирлари   ўтказилган.

Бундан    тақашари,   мурожаатим   давомида   Сизларга    туманимиз   ҳудудидаги  криминоген   вазият   бўйича   қисқача   маълумот   бериб   ўтмоқчиман.

Жорий   йилнинг   12  ойи   давомида   туманда   жами   663   та жиноятлар   рўйхатга   олинган   бўлиб,   шундан   330   таси   ёки   
49 фоизи   олдини   олиш   мумкин   бўлган жиноятларни,   шундан  
121   таси   маҳалла   ҳудудида   содир   этилган   олдини   олиш   мумкин   бўлган   жиноятлар   ҳисобланади,   241   таси   ёки   36   фоизи   аниқланадиган,   92   таси   ёки   14   фоизи   ахборот технологиялар   соҳасидаги   жиноятлари   ташкил   этган.

Олдини   олиш   мумкин   бўлган   жиноятларнинг   45   таси   фирибгарлик,   79   таси   ўғирлик,   37   таси   тан   жароҳати   билан   боғлиқ   жиноятлар,   8   таси   оилавий   зўравонлик,   2   таси   қотиллик   ва   бошқа   турдаги   жиноятларни   ташкил   этган.

Олиб   борилган   профилактик   чора-тадбирлар   давомида   туманимиз   ҳудудида   олди   олиниши   лозим   бўлган   жиноятлардан   талончилик   ва   босқинчилик   жиноятлари   содир   этилишига   йўл   қўйилмади.

Маҳаллаларда   хавфсиз   муҳитни   яратишга   қаратилган   тадбирлар   натижасида,  Маҳаллаларда   хавфсиз   муҳитни   яратишга   қаратилган   тадбирлар   натижасида,   тумандаги   74   та   маҳалладан   35   таси   ёки   47   фоизида   жиноят   содир   этилишига   йўл   қўйилмаган,   5   таси   (6,8%)   “қизил”,   28   таси   (37,8%)   “сариқ”   ва   41   таси   (55,4%)   “яшил”   тоифага   киритилган.

Афсуски,   олиб   борилган   чора-тадбирларга   қарамасдан  туманидаги   1   та   маҳаллада   10   тадан   ортиқ   олдини   олиш   мумкин   бўлган   жиноят   содир   этилишига   йўл   қўйилган,   жиноят   содир   этилган   маҳаллалар   улуши   50   фоиздан   ошган.

Масалан,   энг   кўп   жиноят   “Янгиариқ”   (13   та)   ва   “Ўзбеккенти”   (9   та)   маҳаллаларида   содир   этилган.

Тумандаги   оғир   тоифага   киритилган   7   та   маҳаллаларнинг   6   тасида   (86%)   30   та   жиноят   содир   этилиб,   
3   таси   яъни,   “Янгиариқ”,   “Паррандачили”   ва   “Шароф   Рашидов”   маҳаллалари   такрор   қизил   тоифага   тушган.

“Сариқ”  ва  “қизил”  тоифадаги   маҳаллаларни   криминоген вазиятини   барқарорлаштириш   бўйича   ҳар   бир   маҳаллага раҳбарлар   бириктирилиб,   аниқ   ва   мақсадли   чора - тадбирлар белгиланиб,   ижрога   қаратилди

Туман   ҳудудида   жиноятчиликнинг   барвақт   олдини   олиш   ва ҳуқуқбузарликка   қарши   курашиш   бўйича   жорий   йилнинг   ўтган даврида   муайян   ишлар   амалга   оширилган.

Хусусан,   туманда   жиноятчиликнинг   барвақт   олдини   олиш   ва ҳуқуқбузарликка   қарши   курашиш   борасида   амалга   оширилган ишлар   ҳолати   атрофлича   ўрганилиб,   халқ   депутатлари Кенгашининг   қўшма   йиғилишларида   танқидий   муҳокама   этилиб, тегишли   қарорлар   қабул   қилинган.

Қадрли   туманимиз   аҳолиси!

Мурожаатим   давомида   яна   бир   муҳим   йўналишлардан бирига   алоҳида   тўхталмоқчиман.

Хусусан,  бугунги   кунда,   гиёҳванд   ва   психотроп моддаларнинг   ноқонуний   муомаласи   билан   боғлиқ   ҳолатлар   ҳам кундан-кунга   авж   олиб   бормоқда.   Айниқса   ёшларимиз   ўртасида ушбу   жиноятлар   кенг   тарқалмоқда.

Олиб   борилган   тезкор – тадбирлар   натижасида   2025   йилнинг ўтган   даврида   194   та   жиноий   ҳолатлар   аниқланиб,   гиёҳвандлик моддаларининг   ноқонуний   муомаласига   чек   қўйилди.

Бу   борода   фақатгина   ҳуқуқни   муҳофаза   қилувчии   органллар   томонидан   амалга   ошириладиган   ишларнинг   ўзи   етарли  эмас,   шу боис   гиёҳвандлик   балосига   қарши   барчамиз   биргаликда курашишимиз   шарт!

Давлатимиз   раҳбари   бошчилигида   амалга   оширилаётган   барча   чора - тадбирлар    халқимизнинг   тинч-тотув   ва   хавфсиз ҳаёт   кечиришига   қаратилган.

Шундай   экан,   Азиз   тумандошлар,   туман   ҳудудида   содир этилаётган   жиноятларни   олдини   олишда   олиб   борилаётган профилактик   ишларга   беэътибор   бўлманг,   ушбу   тадбирларда ҳуқуқни   муҳофаза   қилувчи   органларга   яқиндан   ёрдамингизни аяманг,   қонунларга   риоя   қилинг.

Зеро,   якдиллик   билан   ҳуқуқбузарлик   ва   жиноятчиликнинг   ҳар   қандай   кўринишига   қарши   курашган   ҳолда   уларни   олдини олишга   киришсак,   туманимизни   аввало   маҳалламизни   жиноятдан   ҳоли   ҳудудга   айлантирамиз.

Эътиборларингиз   учун   раҳмат!


Дата добавления: 10/01/2026 19:54;   Просмотров: 144
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку