Аҳоли билан учрашиб маслаҳатлашиш, ёши улуғ, катта авлод вакиллари ҳол-аҳволидан хабар олиш, жойлардаги мавжуд камчилик ва муаммоларни ўрганиш, ечимини топиш, жисмоний ва юридик шахслар мурожаатини оқилона ҳал этиш маҳалла оқсоқолидан бошлаб ҳоким даражасидаги давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарларининг кундалик фаолиятида муҳим ўрин эгалламоқда.
Давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган инсон манфаатларини ҳимоялаш масаласи мансабдор кишиларнинг юксак масъулият, ташаббус ҳамда фидойилик билан иш тутишларига боғлиқ. Халқни рози қилиш эса хайрли ва савоб ишлардан бошланади. Янги йил арафасида ана шундай эзгу тадбирларга туман ҳокими Б. Кадиров бош-қош бўлди.
Copyright © 2025. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.