
Ассалому алайкум, ҳурматли Самарқанд тумани аҳолиси!
Бугун Сизларга туманимиздаги криминоген вазият бўйича навбатдаги “профилактик огоҳлантирув мурожаатим”ни йўлламоқдаман.
Бундан кўзланган мақсад, туманимиз аҳолисини криминоген вазиятдан огоҳ қилиш ва фуқароларни жиноятлардан жабрланиб қолишини тушунтиришдан иборат.
Аввало Сизларга туманимизнинг криминоген вазият бўйича маълумот бериб ўтсак, жумладан жорий йилнинг ўтган 2 ойи давомида жами 122 та жиноятлар рўйхатга олинган бўлиб,
38 таси ёки 72 фоизи олдини олиш мумкин бўлган жиноятларни, шундан 18 таси маҳалла ҳудудида содир этилган олдини олиш мумкин бўлган жиноятлар ҳисобланади.
Олдини олиш мумкин бўлган жиноятларнинг 13 таси ўғирлик, 6 таси тан жароҳати билан боғлиқ жиноятлар, 1 тадан оилавий зўравонлик ва фирибгарлик жиноятларни ташкил этган.
Бугунги кунда маҳаллаларда жиноятчиликни олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.
Туманимизда жиноятчиликка қарши курашиш уни олдини олиш борасида жамоатчилик назорати, айниқса маҳалларда оқсоқоллар ва кексалар томонидан ватанимизни тинчлиги, оилани муқаддаслиги, қўшнилар ҳамда ака - укаларнинг аҳил - иноқ бўлишлиги, ватанпарварлик туйғусиини ёшларга насиҳатлари орқали сингдириб борилиши катта аҳамият касб этади.
Бу борада Сиз азиз фуқароларимиз томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликни амалга оширилсагина кўзлаган мақсадимизга эришамиз.
Олиб борилган профилактик чора-тадбирлар давомида туманимиз ҳудудида олди олиниши лозим бўлган жиноятлардан талончилик ва босқинчилик жиноятлари содир этилишига йўл қўйилмади.
Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган тадбирлар натижасида, тумандаги 74 та маҳалладан биронта ҳам “қизил” тоифага тушамаган, 11 таси (14%) “сариқ” ва 63 таси (55,4%) “яшил” тоифага киритилган.
Тумандаги “Янгиариқ”, “Ўзбеккенти”, “Хўжа Ахрори Вали”, “Парандачилик” ва “Шароф Рашидов” маҳаллаларида криминоген вазияти оғир бўлганлиги сабабли ушбу маҳалларда туман раҳбарлари бириктирилган.
Туманда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш борасида амалга оширилган ишлар ҳолати атрофлича ўрганилиб, халқ депутатлари Кенгашининг қўшма йиғилишларида танқидий муҳокама этилиб, тегишли қарорлар қабул қилинган.
Азиз туманимиз фуқаролари ҳамда меҳмонлари !!!
Мурожаатим давомида яна бир муҳим йўналишлардан бирига алоҳида тўхталмоқчиман.
Туманимизнинг иқтисодий барқарорлиги, осойишталиги ва тинчлигимизнинг таҳдидларидан бири бўлган гиёҳванд ва психотроп моддаларнинг ноқонуний муомаласи билан боғлиқ ҳолатлар ҳам кундан-кунга авж олиб бормоқда. Айниқса ёшларимиз ўртасида ушбу жиноятлар кенг тарқалмоқда.
Олиб борилган тезкор – тадбирлар натижасида 2026 йилнинг ўтган даврида 20 та жиноий ҳолатлар аниқланиб, гиёҳвандлик моддаларининг ноқонуний муомаласига чек қўйилди.
Бу борода фақатгина ҳуқуқни муҳофаза қилувчии органлар томонидан амалга ошириладиган ишларнинг ўзи етарли эмас, шу боис барчамиз биргаликда курашсакгина кўзлаган мақсадимига етамиз.
Шундай экан, Азиз тумандошлар, туман ҳудудида содир этилаётган жиноятларни олдини олишда олиб борилаётган профилактик ишларга беэътибор бўлманг, ушбу тадбирларда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга яқиндан ёрдамингизни аяманг, қонунларга риоя қилинг.
Зеро, якдиллик билан ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг ҳар қандай кўринишига қарши курашган ҳолда уларни олдини олишга киришсак, туманимизни аввало маҳалламизни жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантирамиз.
Эътиборларингиз учун раҳмат!
Copyright © 2026. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.