Гулобод тонги
Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси
www.gulobodtongi.uz
Ўтган ҳафта охирида Хожа Аҳрор Валий жомеъ масжидида йиғилган фаоллар, фермер хўжаликлари, фуқаролар йиғинлари, нуронийлар вакилларига туман ҳокими Б.Қодиров юртимиздаги тинч-тотув ҳаёт, бунёдкорлик, фаровон турмуш, баҳорги ишларга хайр-барака тилаб, давр билан ҳамнафас, халқ билан яқин бўлиб ишлашга чақирди.
Туман бош имом-хатиби Б.Шарипов Қуръони Каримнинг муқаддас оятларидан тиловат қилиб, ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Эзгу ниятлар ижобати учун қўй сўйилиб, хайр-эҳсон қилинди.
ЎЗ МУХБИРИМИЗ
Copyright © 2025. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.