Ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилганлигининг 30 йиллигига бағишлаб, туман ХТБ га қарашли 24-умумтаълим мактабида "Тил - дил кўзгуси" номли байрам тадбири ўтказилди. Тадбирда мактаб директори И. Дониёрова раҳбарлигида мактабнинг барча ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди. Дастурнинг кириш қисмида 5-9-синф ўқувчилари ўзбек тилининг тарихидан бошлаб, то бугунги кунга қадар босиб ўтган шонли йўллари ҳақида маълумот бериб, тилимизнинг ҳозирги мавқеи Ўзбекистон Республикасининг Давлат конституциясида белгилаб қўйилган ўрни ҳақида маълумот бердилар.
Тадбирнинг бадиий қисмида ўзбек тилини мадҳ этувчи шеър ва қўшиқлар ижро этилиб, тил инсон маънавияти ҳамда жамият маданиятининг кўзгуси эканлигини акс эттирувчи саҳна кўринишлари намойиш этилди. Байрам тадбирида мактабнинг она тили ва адабиёт услубий бирлашмаси ўқитувчилари Г.Шамсиева, Д.Сатторова, К.Файзуллаева, З.Раҳмонова, Ш.Сайдуллаева ва бошқалар ҳам ўз дастурлари билан фаол қатнашдилар.
Тадбир сўнгида мактабда "Она тили ва адабиёт фан ойлиги" доирасида ўтказилган рефератлар танлови, "Заковат" ўйинлари, ёш ижодкорлар танлови ғолиблари мактаб маъмурияти томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Дилдора Сатторова, 24-мактаб ўқитувчиси
* * *
Шунингдек, тумандаги 2,49,22,15,34,10, 45 ва бошқа мактабларда мазкур фан ойлиги юқори савияда ўтказилди.
45-мактаб тадбиридан бир лавҳа
Copyright © 2025. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.