Туман сайлов комиссияси ҚАРОРИ
Сиёсий партияларнинг туман Кенгаши раҳбарлари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, ҳамда “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайлов тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 11, 222 , 24 ва 44-моддаларига биноан Самарқанд туман сайлов комиссияси
Қ А Р О Р Қ И Л А Д И:
1.Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши депутатлигига номзодлар иловага асосан рўйхатга олинсин (рўйхат илова қилинади)
2.Ушбу қарор туман “Гулобод тонги” газетасида чоп этилсин.
Туман сайлов комиссияси раиси: К.ТоҲиров
Туман сайлов комиссияси котиби: Н.Саломов
2017 йил 17 январь, № 23
Туман сайлов комиссиясининг 2017 йил 17 январдаги 23-сонли қарорига илова
Бўшаб қолган халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши
депутатлигига номзодлар
РЎЙХАТИ
4-Сулфакабутак сайлов округи бўйича
1.Баҳриева Гулнора Ўлмасовна, 1960 йилда туғилган, Партиясиз, Самарқанд туман Сулфакабутак маҳалла фуқаролар йиғини раиси, Самарқанд туман Сулфакабутак маҳалласида яшайди, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” ДП туман Кенгаши томонидан;
2.Бўранова Дилшода Фарҳодовна, 1971 йилда туғилган, Партиясиз, Самарқанд туман Даштакиболо ҚВП мудири, Самарқанд шаҳри Тамҳид кўчаси, 40 уйда истиқомат қилади, Ўзбекистон ХДП туман Кенгаши томонидан;
3.Васлиддинов Азамат Аслиддинович, 1981 йилда туғилган, O’zLiDeP аъзоси, Самарқанд тумани “Акрам” масъулияти чекланган жамияти директори, Самарқанд тумани Сулфакабутак маҳалласида яшайди, O’zLiDeP туман Кенгаши томонидан.
Copyright © 2025. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.