Бугун биз халқимизни ишонтириб, баланд овоз билан айтишимиз зарурки, буюк устозимизнинг сиёсий мероси, яъни у киши белгилаб берган тараққиётимизнинг асосий тамойиллари, устувор йўналишлари, мақсад ва вазифаларини сўзсиз ва тўлиқ амалга ошириш биз учун ҳам қарз, ҳам фарздир.
Шавкат МИРЗИЁЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти, таниқли давлат ва сиёсат арбоби, халқимизнинг жасур ва метин иродали фарзанди Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг порлоқ хотираси ҳар биримизни қалбимизда абадий муҳрланган. Тақдир тақозаси билан меҳнат фаолиятимнинг асосий қисми у киши мамлакатда биринчи раҳбар бўлган даврга тўғри келганлиги туфайли бир неча маротаба президент ўтказган йиғилишлар, тадбирларда юзма-юз учрашиб маърузалари, чиқишларини эшитганман. Айниқса, Ислом Каримовнинг 1996 йил 18 октябрь куни. Улуғ бобокалонимиз Амир Темур ҳазратларининг юбилейлари муносабати билан Самарқанд шаҳри марказида ўрнатилган у кишининг ҳайкалини очилиш маросими, шунингдек Самарқанд байроғида 1 - рақамли Амир Темур орденини қадаб қўйилганлиги, 18 октябрни Самарқанд куни деб эълон қилганлари ҳамон эсимда, кўз ўнгимда.
Биринчи Президентимиз ташаббуси билан Мустақилликнинг 1,10,15,20,25 йиллиги шарафига таъсис этилган "Мустақиллик" кўкрак нишони билан менинг камтарона хизматларим тақдирланганлиги, байрамларда уларни таққанимда умрим беҳуда ўтмаганидан фахрланаман. Ислом Каримов - ватанпарвар, тинчликсевар, шижоатли ва фидойи раҳбар, дунё тамаддунига муносиб улуш қўшган сиёсатдон, минглаб шогирдларни тарбиялаган устоз сифатида ёдимизда ҳамиша қолади.
Н.САЪДУЛЛАЕВ, меҳнат фахрийси
Copyright © 2025. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.