Туман ҳокими Б.М.Қодиров билан суҳбат
– Ҳурматли Ботир Мамирович, яна яшариш ва янгиланиш фасли бӯлмиш Наврӯзи олам юртимизга кириб келди. Аждодларимиздан бизга мерос бӯлиб келаётган қадимий байрам билан табриклашга ижозат бергайсиз.
– Раҳмат. Биласиз, Наврӯз – маъно-мазмуни ва бой фалсафаси билан ҳаётимизга сингган шарқона янги йил дебочаси, боқий қадриятлар айёмидир.
Уч минг йилдан зиёд тарихга эга бу байрам ҳар сафар келиши дилларга хушнудлик, ҳаловат ва аъло кайфият олиб келиб, эртанги кунга ишонч, умид, муҳаббат уйғотаверади. Айни шу файзли, шодиёна дамларда, бетакрор ва дилбар фаслда кӯклам нафаси ва куртакларнинг очилиши билан инсон вужудига баҳор нашидаси югургандек бӯлади.
Туманимизда истиқомат қилаётган қайси миллат ва элат вакили бӯлишдан қатъий назар, байрамона кайфият оғушида бу ажойиб айёмни катта шоду хуррамлик билан ӯтказишларига ишончим комилдир.
Мӯҳтарам Президетимиз Шавкат Мирзиёевнинг шу йил 28 февралда қабул қилинган “2017 йилги Наврӯз умумхалқ байрамига тайёргарлик кӯриш ва уни ӯтказиш тӯғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида туманимиз ҳудудида ташкилий-амалий, маданий-маънавий тарғибот ишлари ва ободонлаштиришга қаратилган тадбирлар дастури ишлаб чиқарилиб, байрамга тайёргарлик кӯриш ва уни юқори савияда ӯтказиш бӯйича ишчи гуруҳлари тузилди.
Умумхалқ байрамини тинч ва осойишта ӯтказиш, фуқаролар йиғинларида жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш мақсадида ички ишлар ходимлари иштирокида жамоатчилик назорати ӯрнатилди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳафтанинг пайшанба куни жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни деб эълон қилиниши юртимиз тинчлиги, халқимиз осойишталигини таъминлашда катта аҳамият касб этмоқда. Наврӯзи оламнинг руҳи ва фалсафаси мужассам бӯлган аҳиллик ва ҳамжиҳатлик, меҳру саховат, кексаларга эҳтиром кӯрсатиш, кӯмакка мӯҳтожлларга беғараз ёрдам бериш амалари авж олаётир.
Шу кеча-кундузда ҳашар йӯли билан ниҳол ва гул кӯчатлари ӯтқазилиб, ободонлаштиришга, кӯкаламзорлаштиришга, ҳовли-жойларни тозалашга алоҳида эътибор қаратилди.
Баҳор билан гӯзал боғлар ҳам. Туман ҳудудида интенсив боғлар барпо этиш жадал суръатларда давом этмоқда. Мақсадимиз – 2-3 минг гектар янги интенсив боғ барпо этиш ва шаҳарликлар дастурхонини ноз-неъматлар билан серфайз ва тӯкин-сочин қилишдир. Далаларда иш қизиб, бободеҳқонлар ерга уруғ қадашмоқда.
– Ботир Мамирович, хорижга сафарингиз таассуротлари қандай бӯлди?
– Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ташаббуслари билан мамлакатимизда мустақиллик йилларида амалга оширилган кенг кӯламли ислоҳотлар миллий давлатчилик ва суверенитетни мустаҳкамлаш, бозор ислоҳотларини босқичма-босқич ошириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш учун имкониятлар ва қулай шароитлар яратилди. Хабарингиз бор Ӯзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 7 февралдаги фармони билан тасдиқланган. 2017-2021 йилларда Ӯзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йӯналиши бӯйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишдан, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ривожланишини таъминлаш учун шарт-шароитлар яратишдан, ҳаётнинг барча соҳаларини эркинлаштиришдан иборатдир. Айниқса маҳаллий бюджетларнинг даромад базасини кенгайтириш, ташқи иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, экспортга мӯлжалланган маҳсулот ва материаллар ишлаб чиқариш учун замонавий технологияларни жорий этиш ва бошқа йӯналишларни ривожлантиришдир.
Германия пойтахти – Берлин шаҳрида ташкил этилган “яшил ҳафталиги” кӯргазмасида дунёнинг 80 мамлакатидан меҳмонлар ташриф буюришди. Бизнинг мустақил Ӯзбекистондан бир гуруҳ фермер ва тадбиркорлар ҳам қатнашдилар. Самарқанд туманидан уч нафар ушбу нуфузли халқаро анжуманга иштирок этдик. Кӯргазмада қишлоқ хӯжалик маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун замонавий техника намойиш этилди. Шунингдек, зотли парранда, чорва, юқори навли мевали дарахтлар кӯчатлари, иссиқхона, иш кийим-кечаклари, хуллас охирги йиллар тараққиёти ва маҳсулотлари томошабин ҳукмига ҳавола этилди. Кӯргазма ҳудуди 50 гектар майдонни эгаллаб усти ёпилган ва қиш фаслига қарамасдан ям-яшилдир.
Бизнинг Ӯзбекистон ҳам қуруқ мева, майиз, полиз маҳсулотлари ва бошқа хил қишлоқ хӯжалик маҳсулотлари билан қатнашди.
Иқтисодиётни янада ривожлантириш мақсадида хорижий корхоналар билан ӯзаро шартномалар тузилди. Унга асосан минг бош қорамол, интенсив боғлар учун серҳосил ниҳоллар ва бошқа хил қишлоқ хӯжалик техникаларини туманимизга олиб келиш учун шартномалар туздик. Келгусида хорижий замонавий технологияларни жорий этиш натижасида янги иш ӯринлари кӯпаяди, иқтисодимиз мустаҳкамланади. Хуллас, кӯпгина инвестиция лойиҳаси жорий этилади. Шу билан бирга халқаро ҳамкорлик ривожланади.
–Сизнинг истакларингиз?
–Туманимизнинг тӯрт бурчагида – ҳушҳаво, сӯлим Гулобод қурғони, Хожа Аҳрори Валий, Чордара маҳаллалари ва академик Маҳмуд Мирзаев номли боғдорчилик, узумчилик ва виночилик илмий-текшириш институтининг Самарқанд филиали ҳудудида Наврӯз шодиёналари бӯлиб ӯтди. Бу йил байрам шодиёналари аҳолини кенг жалб этган ҳолда халқ сайиллари шаклида ӯтказилишига эътибор қаратдик. Бунда фольклор гуруҳлари, оилавий ансамбллар, ижодкорлар, профессионал ижрочилар ва истеъдодли эстрада артистлари ӯз концерт дастурлари билан иштирок этдилар. Айниқса, эл-юртнинг дилидан чуқур жой олган қадимий урф-одатлар, эзгу инсоний туйғуларни тараннум этадиган куй-қӯшиқлар, ӯлан ва лапарларга ӯрин берилди. Ҳунармандлар, ошпазлар ва ёш келинлар ӯз миллий либос ва таомлари билан қатнашдилар.
Имкониятдан фойдаланиб, туман ҳокимияти номидан рӯзнома муштарийларини, қолаверса ҳаммани кириб келаётган Наврӯзи олам билан чин кӯнгилдан табриклайман. Наврӯз ҳар бир оила ва ҳар бир хонадонга қут-барака, хурсандчилик, тинчлик-омонлик олиб келсин. Мустақил Ӯзбекистонимизни янада обод ва фаровон қилиш йӯлида ӯзининг мардонавор меҳнати ва матонати билан улкан ҳисса қӯшаётган тадбиркор ва фермерлар, деҳқон ва чорвадорларга янгидан-янги муваффақиятлар тилайман. Буюк бобокалонимиз Алишер Навоий таъбирлари билан айтганда барчангизга Наврӯз муборак бӯлсин, ҳар кунингиз Наврӯз бӯлсин, дейман.
Суҳбатни Зоҳир ҲАСАНЗОДА ёзиб олди.
Copyright © 2025. Субҳи Гулобод. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.