Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги "Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-3268-сонли қарорига кўра муайян меҳнат турлари билан шуғулланиш истагида бўлган кам таъминланган оилалар вакилларига ўз рўзғорларини етарли даражада таъминлашлари, ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланишлари учун тикув машиналари ва бошқа маиший техникалар билан таъмин этиш белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон мустақиллигидан сўнг йўл қурилишига давлат сиёсати даражасида жиддий эътибор қаратилди. Мамлакатлараро транзит йўлларининг қайта-қайта таъмирланиши, Тошкент билан Фарғона водийсини боғлаб турадиган Қамчин девонида ўтиш йўлининг барпо этилиши бунга мисол бўла олади. Шунингдек, шаҳарлараро, қишлоқлараро йўлларни капитал ва жорий таъмирлаш борасида ҳам ибратли ишлар амалга оширилди ва оширилмоқда. Хўш бу борада туманимизда аҳвол қандай? Ана шу саволга жавоб топиш мақсадида мухбиримиз туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси бошлиғи Санжар Алиев билан мулоқотда бўлди.
Автомобилсозликнинг жадал ривожланиши туфайли транспорт воситалари сони йилдан-йил ортиб бораяпти. Шунинг учун йўл ҳаракати билан боғлиқ ҳар қандай кўнгилсизликнинг нохуш ҳолатнинг олдини олишда туман ички ишлар бўлими йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси жамоаси катта жонбозлик кўрсатиб ишламоқдалар. Мухбиримизнинг бўлинма бошлиғи майёр А.Ҳ.Нормаматов билан суҳбати ҳам шу хусусда бўлди.
Тумандаги «Гулобод- агротехсервис» машина-трактор парки жамоаси ғалла ўрим-йиғимига пухта тайёргарлик кўришди.
Самарқанд ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамиятининг Самарқанд туманидаги «Дўстлик» электр таъминоти корхонасида Р.П.комплекс бригада электрмонтёри лавозимида тинчгина ишлаб юрганди. Нима бўлди-ю, кейинги пайтларда хизмат вазифасини суиистеъмол қила бошлади
Ўзбекистон фахрийларининг ижтимоий фаолиятини қўллаб-қувватлаш "Нуроний" жамғармаси туман бўлимининг мажлислар залида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан байрам тадбири бўлиб ўтди. Туман ҳокимлиги, "Адолат" социал-демократик партияси вилоят Кенгаши ва туман бўлимлари ташаббуси билан ўтказилган ушбу тадбирга тумандаги касб-ҳунар коллежлари ва умумий ўрта таълим мактабларида таҳсил олаётган ногиронлиги бўлган бир неча ўғил-қизлар таклиф қилиниб, уларга байрам совғалари улашилди.
Хотира ва қадрлаш куни арафасида нафақат уруш ва меҳнат фахрийлари, балки юртимиз учун фидойиларча хизмат қилган, халқимиз фаровонлиги, ёш-авлод таълим-тарбияси йўлида фаолият юритган отахон-онахонлар ҳолидан хабар олдик, ширин сўзимиз билан улар кўнглини кўтардик. Ҳа, шоир айтганидек.
Паст Оҳалик маҳалласида яшовчи фуқаро Хосият Очиловага
Ҳурматли фермерлар!
Жорий йилнинг 29 май куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида бугунги кунда ғоят долзарб бўлиб турган масалалар, шу жумладан, қишлоқ хўжалигида ғўза парвариши, ғалла ўрими, такрорий экинлар ва сувдан оқилона фойдаланиш каби муҳим тадбирларни самарали ўтказиш муҳокама қилиниб, мамлакатимизда 1 июндан 1 июлгача "Ғўзада кафолатли ҳосил яратиш зарбдор ойлиги" деб эълон қилинди.
Юртбошимиз ташаббуси ва раҳнамолигида қишлоқларимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш, барча қулайликларга эга бўлган намунавий лойиҳалар асосидаги замонавий уй-жойлар барпо этиш, қишлоқда бутунлай янги инфратузилмани қуриш ва шу асосда аҳоли турмуш фаровонлигини янада юксалтириш устувор вазифалардан бири сифатида кун тартибига қўйилган.
Copyright © 2025. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.