Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги ПҚ-3506-сонли «2018 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича Давлат дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори доирасида ташкил этилаётган доимий иш ўринлари аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш, улар учун муносиб шарт-шароитлар яратиш ҳамда тадбиркорликка жалб қилиш, шу асосида аҳолининг даромадлари ва ҳаёт даражасини ошириш, қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғинларида меҳнат бозори эҳтиёжлари ва ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш устуворлигини ошириб, турмуш фаровонлигига омил бўлади.
Бу ғоя, бу мақсад-муддао туман ҳокимлигининг ўтган ҳафта якшанба куни айнан ана шу тоғ ёнбағридаги маҳаллада ўтказилган сайёр қабулининг бош мезони бўлди. Дарҳақиқат юртимизда амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари ва ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсад аҳоли эҳтиёжларини таъминлаш, одамларни ҳаётдан рози қилишга қаратилган. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан ҳаётга жорий этилган янги тизим- "Обод қишлоқ" дастури қишлоқларда, айниқса, олис ва чекка ҳудудларда яшаётган аҳоли ҳаётида чин маънода янги саҳифа очди. Бундай бунёдкорлик ишлари қишлоқларга замонавий қиёфа бағишлаб, одамларнинг ҳаётга, меҳнатга муносабатини тубдан ўзгартирмоқда.
Эрталаб соат миллари 7 га яқинлашганда Рўзиқул аканинг қўл телефони жиринглаб қолди. «Ким экан бу каллаи саҳарлаб қўнғироқ қилаётган?» дея телефонининг яшил тугмасини босган Рўзиқул ака аёл кишининг овозини эшитиб, бир сесканиб тушди.
Сурат ва матн муаллифи Б.ҚОДИРОВ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган "2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси"да божхона органларига жисмоний шахслар учун божхона ҳудудига кириб келиш ва уни тарк этиш бўйича "яшил" ва "қизил" йўлак тизимини амалиётга татбиқ этиш юзасидан топшириқлар берилган.
ҳоким Қорасув аҳли билан учрашди
Мамлакатимизда бўш ва квоталанган иш ўринларига банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштиришнинг янги ва самарали тизимини яратиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.
Муҳтарам Юртбошимизнинг саъй-ҳаракатлари ва ташаббуслари билан мамлакатимиз аҳолисини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш фаровонлигини ошириш йўлида ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса "яшаш минимуми" ва "истеъмол саватчаси" тушунчалари ҳамда уларни аниқлаш мезонларини белгилаш орқали аҳолининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва бошқа хил реал даромадлари миқдори мунтазам ошириб борилаётир. Бу ғамхўрликлар замирида эса халқимизнинг тинч, фаровон ва замонага мос ва хос ҳаёт кечириши учун қулай имкониятлар яратилганлиги кўзга ташланади. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси туман бўлими бошлиғи Фирдавсжон Ғаниев билан қилган суҳбатимиз айнан ана шу масалага бағишланди.
Давлатимиз раҳбари 2018 йил 23 июнь куни Олмазор туманига ташрифи давомида туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича барча даражадаги вазифаларни баён этди. Ўз навбатида, парламент, маҳаллий депутатлик корпуси ҳамда жамоат ташкилотларига мазкур масалалар ижроси юзасидан таъсирчан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш вазифаси топширилди.
Ўзбекистон мустақилликка эришгач, ўз навбатида уни кўролмайдиган ёвуз кучлар ҳам пайдо бўлди. Энг ёмони бундай душманлар ичимиздан, ўзимиздан чиқди. Улар хориждаги маслакдошлари ва ҳомийлари кўмаги билан мамлакат ички тартибларини бузишга, фаровон ҳаётга раҳна солишга ҳаракат қилишди. "Ҳизбу таҳрир", "Ваҳобийчилик" ва бошқа зарарли оқимларнинг ноғорасига ўйнаб, аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг мафкурасини бузишга интилишлар бўлди. Давлат раҳбарларининг бу ишга жиддий эътибори, маъмурий органларнинг тезкор саъй ҳаракатлари туфайли хавф-хатар ўз вақтида бартараф этилди.
Copyright © 2025. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.