мурожаатларни ҳал этмоқда
Туманимиз шаҳарга туташ ҳудуд, аҳолиси 270 минг нафардан ошди. Ҳунарли элда, бекорчи одамнинг ўзи йўқ. Ҳамма меҳнат билан банд, бир сўз билан айтганда излаган имкон топар, деган мақол уларга аталгандек. Шу боис хонадонлар тинч, маҳаллалар обод. Меҳнат қилиб рўзғорини обод, дастурхонини тўкин қилишмоқда.
Ўлим фариштаси шифохонада оғир аҳволда беҳуш ётган бир мўмин йигитнинг қошига келди.
Коронавирус инфекцияси билан курашиб ғолиб бўлган қизнинг ишқ қиссаси
Бу касалликни фузариум оксепориум замбуруғлари қўзғатади. Улар ўсимликларни илдиз бўғинида кўпайиб, зарар келтиради. Илдиз тўқималари зарарлангандан кейин ўсимликларда дабдурустдан оммавий сўлиш юз беради ва бунинг натижасида бирданига нобуд бўлади. Фузариоз сўлиш касаллигининг олдини олиш учун помидор ва бодринг кўчатларига Фитолавин, Фитоспорин биофунгицидларидан, 0,3 фоизли Фундазол эритмаси билан (10 л сувга 5 г), пуркалади. Ҳозирда ушбу касалликка чидамли помидор ва бодринг навлари мавжуд, улар асосан Голландия гибридлари ҳисобланади. Кўчат ёки уруғ сотиб олаётганимизда шунга эътиборли бўлишимиз талаб этилади.
А.РАХИМОВ, туман ўсимликлар карантини инспекцияси агроном- инспектори
2014-2015 йилари Чўпонота тепалигида икки гектар ерда арчазор барпо этилди. Вилоятимизнинг тажрибали боғбони, табиатшунос Баён Хуррамов бу ерга элдор қарағайи, каштан, Қрим қарағайи каби манзарали, кислород ишлаб чиқарувчи дарахт кўчатларини экиб, дастлабки йили сувни катта бочкаларда техника ёрдамида ташиб келтирдилар, ниҳолларни суғориб саратон иссиғидан, тоғ-тошларнинг "ловуллаши" дан эсон-омон олиб чиқди, олма, ўрик ҳам экди. Шундоқ катта йўл бўйида қирда ажойиб боғ-яшил арчазор кўзга ташланди. Мўъжазгина уйча қуришди, икки шогирди шому кундуз меҳнат қилди. Қўчат ҳам ўт иштирдилар.
Шифокорларнинг қайд этишича, ўрик юрак-қон томир тизими ёки буйрак касалликларидан азият чекувчи кишилар ҳамда ҳомиладор аёллар учун ҳам фойдали ҳисобланади. Ўзбек халқининг энг севимли неъматларидан бири-ўрикнинг айни етилиб пишган палласи! У ўзининг бетакрор таъми билан барчамизга хуш ёқади. Туршаки эса қишда ҳам жонга дармон бўлади.
Ғалла бизнинг ризқи-рўзимиз. Бу йил туманимиз фермерлари 2810 гектар майдонда бошоқли дон экиб ўз вақтида суғориб озиқлантирдилар. Уларнинг сайъ-ҳаракатлари туфайли ғалла майдонларида ҳосил пишиб, энди ўрим-йиғим чоралари кўрилмоқда. Туманда мавжуд 377 та фермер хўжаликларининг ғаллазорлари 4 та секторга бўлинган.
Туманимизда бу йил 2810 гектарда бошоқли дон етиштирилди. Суғориладиган ғалла майдонларининг гектаридан ўртача 80 центнердан ҳосил олиш режалаштирилган.
Коронавирус COVID-19... Бу тушунчалар каттаю кичик ҳар бир ватандошимизгагина эмас, балки бутун дунё аҳлига ойдек равшан ва маълум. Хавотирли, ҳушёрлик, интизомни хоҳлайдиган офат. Туманимизнинг Дарғом кўприги яқинида жойлашган 18-пост мутасаддилари ҳам инфекцияга қарши туну кун ўз вазифаларини сидқидилдан бажаришмоқда. Майор Мунис Валиев раҳбарлигида ДАН ходими Ғуломжон Жўраев, ички ишлар бўлимидан Анвар Исмоилов, махсус нозир Фаррух Асадов, ВИИБ дан криминалист Илҳом Муқумов ҳайдовчи ҳамда йўловчиларни огоҳликка чақириб, амалдаги қонун-қоидаларни сўзсиз бажариш, карантин талабларига риоя этиш назоратига масъул.
- Мақсадимиз халқимиз соғлиги ва осойишталигини таъминлаш экан, бизга юклатилган ишонч ва мажбуриятни чин юракдан виждонан оқлашга тайёрмиз, - деди майор И.МУҚУМОВ.
Сурат ва матн муаллифи
Б.ҚОДИРОВ
Тарвуз-биологик фаол моддаларга сероб ноёб неъмат. Тажрибалар кўрсатадики, тарвуз шарбати организмда иммунитетни оширади, яраларнинг тез битиши ҳамда қондаги қанд миқдори камайишига ёрдам беради.
Copyright © 2025. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.