Соғлом ҳамда баркамол авлодни вояга етказиш юртимизда олиб борилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. Шу мақсадда "Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт!" деган эзгу ғоя асосида юксак замонавий талабларга жавоб бера оладиган, янгича фикрлайдиган, мамлакатимиз келажаги тақдирини ишониб топшириш мумкин бўлган ёш мутахассислар тайёрланмоқда Ватанимизда.
Помидор куяси - Tuta absoluta помидор ўсимлигининг ашаддий кушандаси бўлиб, экинларнинг меваси ва баргига жиддий зарар етказади. Помидор куясининг ватани Жанубий Америка ҳисобланиб, Европа, Осиё ва МДҲ давлатларида ҳам учрайди.
Ражабамин Самарқанднинг кўҳна маҳаллаларидан, қадимдан бу ерда усталар авлодлари истиқомат қилишган.Соҳибқирон Амир Темур ўз даврида Самарқандга ер юзининг турли бурчакларидан ҳунармандлар, мусаввиру наққош, ёғоч ўймакор, сангтарош, зардўзу каштадўзларни олиб келган ва муаззам шаҳар атрофида ҳунар эгалари номи билан аталувчи маҳалла, гузарлар пайдо бўлган. Сўзангарон, Наққошон,Заргарон, Қўшбаққолли, Булбулак каби Ражабамин ҳам уста наққошлар макони бўлган. Унга туташ Пулимуғоб қишлоғи эса соҳибкор боғбонлари билан машҳур. Пули муғобдан Сиёб ариғи оқади, халқ тилида Қорасув деб ҳам аталадиган бу ариқ Конигил, Оби Раҳмат даҳаларидан оқиб ўтиб Мотурид қишлоғи ерларига ҳам оби ҳаёт бахш этади.Ражабамин даҳасидаги икки-учта ҳовуз суви ҳам шу ариқдан тўлдирилади.
туман ирригация бўлими бошлиғи
Шароф Отамуродов
Туман "Гулобод агротехсервис" агрофирмаси ҳудудида "Навобод наслли парранда" фермер хўжалиги фаолият юритади. Мазкур хўжаликка кластер ташкил қилиш учун 119,9 гектар ер майдони ажратилган.
(Коронавирус ҳажвиясининг давоми)
Кимга маска - кимга маза
Коронавирус оилавий алоқаларга ҳам таъсир қила бошлади. Шусиз ҳам мураккаб соҳа саналмиш эр-хотин муносабати синовга тушди. Ваҳоланки, уч ой олдин эру хотин тўшакда маска тақиб ётади деб кимни ҳам хаёлига келарди?! Бугун бу бировни ҳайратга соладиган ёки кулдирадиган гап бўлмай қолди. Тўғри-да, эпидемия шароитида масканинг қиёси йўқ - уни таққан одам ўзини ва атрофидагиларни вирусдан ҳимоя қилади. Ёйин учун тақмайди. Бироқ, қарангки, эр-хотин муносабатига келганда масаланинг ўзга томони ҳам бор экан: маска кимга баҳонаю кимга чин дегандай. Бир ҳазилкаш жўрам буни образли тушунтирди қўйди: "маска бир-биридан чарчаган жуфтларга нафасни ростлаш имконини берди", деб, "мажбурлаш ҳам, хафагарчилик ҳам йўқ".
Ҳаёт қизиқ. Инсон кўзи нималарни кўрмайди-ю, нималарни бошидан ўтказмайди, дейсиз. Ҳаммасига инсоннинггина иродаси дейиш мумкин. Ҳа, иродаси кучли инсон ҳар нимага қодир. Шу ўринда ўзим гувоҳ бўлган бир воқеани айтиб бермоқчиман.
Эрта-индин коронавирус пандемиясидан бутунлай халос бўламиз. Кейин нима қиламиз?
Картошканинг энг хавфли зараркунандаси - картошка куяси ҳисобланади. У картошкадан ташқари помидор, бақлажон, ёввойи итузум, тамаки ва бошқа итузумдошлар оиласига кирувчи ўсимликларни ҳам зарарлайди.
Бугунги кунимизнинг энг долзарб ва барчани ўйлантирадиган масалаларидан бири-бу қизларни эрта турмушга узатиш бўлмоқда. Ота-оналар худди аранг чидаб тургандек, қизларидан безор бўлишгандек илк келган совчига розилик бермоқдалар. Тўғри, уларни ўзларича суриштирган бўладилар, уй-жой, машинаси, отасининг мансабига алданиб, ҳали эндигина етилиб келаётган қизларни турмушга узатиб юборишмоқда. Ҳозирги кунда совчилар назари мактабнинг юқори синф қизларига қаратилган. Улар мактабни тугатиб улгурмасданоқ, унаштириб қўйилади. Гоҳида эса саккиз-тўққизни битирган қизлар мактабдан чақириб олиниб, кўп ўтмай узатиб юборилади. Қонунда қизлар 17 ёшдан турмушга чиқиши мумкинлиги кўрсатилган бўлсада, буни бузувчилар истаганча топилмоқда. Айримлар балоғатга тўлиқ етмаган қизларнинг ҳужжатларини сохталаштириб катталаштираётган бўлсалар, баъзилар эса никоҳ ўқитиб қўйиш билан кифояланишмоқда, холос. Ачинарлиси шундаки, буни бартараф этишга бош бўлиши лозим бўлган кимсалар, аксинча ҳайбаракаллачи сифатида тўйхона тўридан ўрин олиб, уларга бахт тилашмоқда.
Copyright © 2025. Гулобод тонги. Сайт материалларидан фойдаланганда www.gulobodtongi.uz манбаи кўрсатилиши шарт.
Матнда хатолик топдингизми? Матнни танлаб CTRL+ENTER босинг.