Гулобод тонги Халқ депутатлари Самарқанд туман Кенгаши ва туман ҳокимлиги газетаси

Жамият

ТЕНДЕРГА МАРҲАМАТ!

26-05-2020 18:02

Вазирлар Маҳкамасининг"2015-2020 йиллар даврида Ўзбекистон Республикаси аҳолисининг соғлом овқатланишини таъминлаш Концепциясини ва чора-тадбирлар комплексини тасдиқлаш тўғрисида"ги 2015 йил 29 августдаги 251-сонли қарорини бажариш мақсадида Нуробод туман тиббиёт бирлашмасида Аутсорсинг хизмати ташкил қилинаяпти. Ушбу аутсорсинг хизматини ташкил этиш ва тендерда ғолибни аниқлаш мақсадида ушбу соҳада фаолият юритаётган МЧЖ лар ўртасида 2020 йил 2 июнь куни соат 16:00 да тендер ўтказилади. Қизиқувчи соҳа вакилларини тендерда қатнашишга таклиф этамиз.

Нуробод туман тиббиёт бирлашмаси маъмурияти.

 

БИЛДИРИШ

26-05-2020 17:58

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси туман бўлими инспекторлари Вазирлар Маҳкамасининг 30 сентябрь 2019 йилдаги "2020 йил ҳосил учун кузги бошоқли дон экинлари навларини жойлаштириш ва бошоқли дон етиштиришнинг прогноз ҳажмлари тўғрисида" ги 831-сонли қарорига мувофиқ, "Ўздонмаҳсулот" АК тизимидаги дон корхоналари ва лабораторияларини 2020 йил ҳосилини қабул қилиш мавсумига тайёргарлиги бўйича мониторинг ўтказилди. Туманда жойлашган Дон қабул қилиш масканида2020 йил ғалла ҳосилини қабул қиилишга тайёргарлик олиб борилаётдагани аниқланди. ДҚҚМда дон сақлаш майдонлари асфалтланган, оқланган, сув ҳавзаси сув билан тўлдирилган, техникалар созланган, ўлчов воситаларига "Ўзстандарт агентлигидан сертификатлар олинган.

Улуғбек ЖАЛИЛОВ,
Ўзагроинспекциянинг туман бўлими катта инспектори

 

ПАРҲЕЗ

26-05-2020 17:57

Ҳаёт тақозоси билан ҳар куни тановул қилаётган овқатларингизни қай тарзда ҳазм бўлишини кўз олдингизга келтирганмисиз? Ҳозирги шароитда барча овқатни парҳезга қараб эмас, иштаҳага қараб истеъмол қилади киши. Бу дегани таомларни ўзимизни идора қилмасдан ошқозонимиз эмас, кўзимиз тўйгунча истеъмол қиламиз ва ўз организмимизга душманлик қилаётганимизни сезмай қоламиз.

 

ЭНГ ЯРАШИҚЛИ ЛИБОС

26-05-2020 17:56

2003-2004 йиллари Самарқанд вилояти ҳокимлигида топонимик (жойларга ном қўйиш) комиссиясининг ҳисобот йиғилиши бўлди. Вилоят газетасининг мухбири сифатида иштирок этиб, ён дафтарчамга зарур маълумотларни ёзиб ўтирибман. Ишчи гуруҳ раҳбари, профессор Иноятулла Сувонқулов Самарқанд шаҳридаги кўчаларнинг янги номлари ҳақида маълумот бераркан, ҳар бир номни шарҳлаб борарди.

 

АЙРИМ ҚУРИЛИШ ТЕХНИКАЛАРИ БОЖХОНА ТЎЛОВЛАРИДАН ОЗОД ЭТИЛАДИ

26-05-2020 17:55

Жорий йилнинг 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ҳудудларда кўп қаватли бинолар қуриш ишларини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-4718-сон қарори қабул қилинди.

 

АФВ ХУЛОСА ҚИЛИШГА ЧОРЛАЙДИ

26-05-2020 17:54

Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш тартиби қуйидагича изоҳланади:

 

ТАМАГИРЛИК - ЭНГ ЖИРКАНЧ ИЛЛАТ

26-05-2020 17:53

"Ўрганиб қолсанг бировнинг ошига, кунда борарсан анинг қошига"- деганларидек, пул, мол-дунё орттиришга ружу қўйган одам борган сари инсоф-иймонини йўқотиб, ўз фойдаси йўлида ҳар қандай тубанликдан ҳам тоймайди. Бундай кимса эл соғлиғини сақлаш йўлида қасамёд қилган шифокор бўлса-чи...

 

ҚОВУН

26-05-2020 17:51

Биз қовунни, ажойиб ширин мазаси ва тенги йўқ парҳезкор хусусиятлари учун хуш кўрамиз. Унинг атрофга таралиб турган хушбўй ҳидли мағзида ҳазми енгил қанд, крахмал, оқсил, ҳар хил витаминлар, бириктурувчи моддалар, пектин, органик кислоталар, турли минерал тузлар мавжуд.

 

БУРҲОНИДДИН МАРҒИНОНИЙ-ислом ҲуҚуҚшунослигининг улкан намояндаси

26-05-2020 17:50

Қуръон, ҳадис илмларини мукаммал эгаллаб, фиқҳ-ислом ҳуқуқшунослиги борасида бениҳоя чуқур илмга эга бўлган ва бу соҳада беқиёс дурдоналар яратган аждодларимиз талайгина. Ислом ҳуқуқшунослигининг улкан намояндаси, ҳидоят оламининг сарбони Бурҳониддин Марғиноний ана шундай буюк зотлардан биридир.

 

СИНОВЛАР ХАЛҚНИНГ ИРОДАСИНИ ТОБЛАЙДИ

26-05-2020 17:40

Апрель ойи охирларида Бухоро вилоятидаги кучли шамол ва довул, май ойининг бошларида Сирдарёдаги сув офатлари халқимизни синовлардан ўтказганига амин бўласан киши.Кутилмаган офат, сув тошқини кўпчиликни ўйлантириб, ташвишга солгани ҳам рост. Уйи-жойи зарар кўрган, мол-мулкидан ажралган кишилар бошида давлатимиз раҳбари муҳтарам Шавкат Мирзиёев ғамхўрлик қилиб, барча қурилиш, тиклаш ишларини зиммаларига олдилар.Ўзлари Бухорога бордилар, Сирдарёга уч-тўрт марта бордилар, воқеани ўз кўзларим билан кўрайин, халқнинг дардини тинглайин деб бордилар. Халқ вакиллари билан юзма-юз учрашиб, дилдан суҳбатлашди. Жабр кўрган аҳолининг кўнглини кўтарди, уйларингизни, ҳовли-жойингизни ўзимиз қайтадан қуриб, чиройли ҳовлилар бунёд этамиз. Йўқотиш бўлмайди, ҳамма нарса изига тушади. Ҳаётларингиз бундан-да зиёда фаровон бўлади, деб оналар, аёллар, қарияларнинг кўнглини тоғдек кўтарди. Бу туманлар келгусида янада обод, янада фаровон бўлади, кўркам бўлади деб қатъий ишонч билдирдилар.

 
 
Для чтения текста нажмите эту кнопку